Янгиликлар

Ўғилми ёки қиз: Тоҳир Саидов неварали бўлди — видео

Унинг ўғли фарзандли бўлган

Ўғилми ёки қиз: Тоҳир Саидов неварали бўлди — видео

Актёр Тоҳир Саидов Instagram саҳифасида неварали бўлганини маълум қилди.

Ушбу пост остида уни кўпчилик табриклаб ёзган. Актёр ўғли ва келинининг туғруқхонадан чиқиб келиши акс этган видеони эълон қилган. Видеода унинг ўғил фарзанд эканини кўриш мумкин.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Тохир Саидов (@tokhirsaidov_official)

Тоҳир Саидов 1965 йил 28 сентябрь санасида Хоразм вилоятида туғилган. Тоҳир Саидов ёшлигидан актёр бўлишни орзу қилган. Шу сабаб ўрта мактабни тамомлаб пойтахтга келган ҳамда Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига ўқишга кирган.

Актёр ўз фаолиятини 1991 йилда Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган. Ушбу театрда ишлаш давомида у олтмишдан ошиқ спектаклларда турли образларни яратган.

Тоҳир Саидовни халққа танитган роли бу «Кўнгил кўчалари» сериалидаги «гадой» образи бўлган, ушбу сериалдан ташқари актёр яна «Шайтанат» ва «Сардор» сериалида шунингдек «Сўғдиёна», «Чавандоз» ҳамда «18 Квадрат» каби 20 дан ошиқ фильмларда ҳам бетакрор ролларни ижро этган.

Хонанда 4 апрель куни тўртинчи бор оналик бахтига эришганди. Бу ҳақда у ўз Инстаграм саҳифасида маълум қилганди. Ушбу хабар остида Дилсўзнинг дугоналари уни табриклаб изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)

Шунингдек, хонанда туғруқхонадан чиққани акс этган видеони эълон қилганди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Уни олиб кетиш учун турмуш ўртоғи Фаррух Раимов ҳамда фарзандлари келган. Шунингдек, хонанда дугонаси Умидахоннинг ўғли Муҳаммад Али ҳам 4 апрель куни туғилганини айтди. Дилсўз Муҳаммад Алининг туғилган кунида архив суратни ҳам эълон қилган.

Дилсўз ва Фарруҳ Раимов фарзандига Муҳаммад Усмон деб исм қўйган. Улар 2015 йилнинг 15 апрель санас ида турмуш қурган эди. Ҳозирда жуфтликнинг икки нафар қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Уларнинг исми Дилсўз, Сафина, Муҳаммад Салоҳ ва Муҳаммад Усмон.