Янгиликлар

Қизми ёки ўғил: Дилсўз тўртинчи бор она бўлди

Улар фарзандига қандай исм қўйгани маълум бўлди

Қизми ёки ўғил: Дилсўз тўртинчи бор она бўлди

«Ниҳол» мукофоти совриндори Дилсўз тўртинчи фарзандини дунёга келтирди.

Асл исми Гўзал Жуманиёзова бўлган Дилсўз 4 апрель, душанба куни фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанда ўз саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тўртинчи фарзандига Муҳаммад Усмон деб исм қўйишган. Дилсўзнинг барча дугоналари уни яна бир оналик мақоми билан қутлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилсўз Instagram саҳифасида эри, «Манго» гуруҳининг собиқ аъзоси Фаррух Раимов билан бирга яшамаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди.

У эри билан тушган суратлари кўплигини, бироқ уларни ижтимоий тармоқларга жойлашни истамаслигини айтди. Хонанда Фаррух Раимов билан инстаолам учун яшамаслигини таъкидлади. Сўзларига кўра, улар бахтли оилалардан бири, буни эса кимгадир исботлашга мажбур эмас.

«Бирга тушган расмларимиз жуда кўп лекин Instagram’га кам жойлаштираман. Чунки ўзим ҳам ёрим ҳам бирга тушган расмларимизни камроқ оммага ёритишни маъқул кўрганмиз. Нимага бирга кам расм қўясизлар?’, деган саволларга жавобим расм кам қўйди дегани бу бирга яшамайди ёки яна қандайдир сабаблар бор дегани эмас. Шунчаки биз инстаолам учун яшамаймиз. Биз Худога шукур бахтли оиламиз буни кимгадир исботлашимиз шарт эмас», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)