Янгиликлар

Хуррам Султон нима сабабдан Россияга кетиши маълум бўлди

У Россиядаги косметик бренднинг «юзи»га айланган

Хуррам Султон нима сабабдан Россияга кетиши маълум бўлди

«Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султон образи орқали танилган актриса Марьям Узерли нима сабабдан Россияга бориши маълум бўлди.

Хабарларга кўра, aктриса менежер Софи Богарне билан шартнома имзолаган ва Россиядаги косметик бренднинг «юзи»га айланган. Ушбу шартноманинг нархи эса 221 минг долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, Марьям Узерли бадиий фильмда роль ўйнашни режалаштирмоқда. Aктриса томонидан ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кўра, суратга олиш ишлари Россияда бўлиб ўтади.

Марьям Узерлининг «Муҳташам юз йил» сериалидаги ролидан сўнг Россиянинг миллионлаб томошабинлари ёқтириб қолган. Сериалдаги роли актрисага дунё бўйлаб шуҳрат келтирди. Танқидчиларнинг фикрига кўра, бу актрисанинг карьерасидаги энг муҳим роллардан бирига айланди.

Аввалроқ Хуррам Султоннинг пластик операциядан олдинги ва кейинги кўриниши ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, у мафтункор кўриниши учун бир қатор жарроҳлик муолажаларини бошдан кечирган, буни актрисанинг Instagram’даги суратларда кўриш мумкин. У намойиш қилган суратлар орасидаги фарқ 25 йил бўлиб, актриса суратларда икки хил кўринишда экани билинади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Унинг мухлислари бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатини бидирган ва айримлари актрисанинг кўзлари ҳам ўзгарганини таъкидлаган.

Ундан ташқари Хуррамнинг рус дизайнери яратган либос Туркияни забт этгани ҳам айтилган эди.

Фотосессияларда тез-тез иштирок этишни ёқтирадиган актрисанинг ҳар бир чиқиши бутун дунё бўйлаб муҳокама қилинади. Марьям Узерли Instagram’даги саҳифасига рус дизайнерлари томонидан тикилган кўйлакни намойиш қилди ва бу турк мода вакиллари томонидан ажойиб баҳоланди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Бу сафар ҳатто актрисанинг ишини ёқтирмайдиганлар ҳам унинг ташқи кўринишига қойил қолди ва иккинчи қизи туғилгандан кейин Марьям кийим танлашда анча вазмин ва назокатли бўлиб қолганини таъкидлади. Журналистларнинг айтишича, туркиялик мухлислар бир неча ой ичида биринчи марта Марьям Узерли либослари ҳақида хушомадгўйлик билан гапирган.