Стиль

Ҳатто кўзлари ўзгарган: Хуррам Султоннинг пластик операциядан олдинги ва кейинги кўриниши — фото

У намойиш қилган суратлар орасидаги фарқ 25 йил

Ҳатто кўзлари ўзгарган: Хуррам Султоннинг пластик операциядан олдинги ва кейинги кўриниши — фото

«Муҳташам юз йил» сериалидан кейин миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган актриса Марьям Узерлининг пластик операциядан кейин ташқи кўриниши анча ўзгарди.

Маълум бўлишича, у мафтункор кўриниши учун бир қатор жарроҳлик муолажаларини бошдан кечирган, буни актрисанинг Instagram’даги суратларда кўриш мумкин. У намойиш қилган суратлар орасидаги фарқ 25 йил бўлиб, актриса суратларда икки хил кўринишда экани билинади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Унинг мухлислари бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатини бидирган ва айримлари актрисанинг кўзлари ҳам ўзгарганини таъкидлаган.

Фотосессияларда тез-тез иштирок этишни ёқтирадиган актрисанинг ҳар бир чиқиши бутун дунё бўйлаб муҳокама қилинади. Марьям Узерли Instagram’даги саҳифасига рус дизайнерлари томонидан тикилган кўйлакни намойиш қилди ва бу турк мода вакиллари томонидан ажойиб баҳоланди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Бу сафар ҳатто актрисанинг ишини ёқтирмайдиганлар ҳам унинг ташқи кўринишига қойил қолди ва иккинчи қизи туғилгандан кейин Марьям кийим танлашда анча вазмин ва назокатли бўлиб қолганини таъкидлади. Журналистларнинг айтишича, туркиялик мухлислар бир неча ой ичида биринчи марта Марьям Узерли либослари ҳақида хушомадгўйлик билан гапирган.

Аввалроқ «Муҳташам юз йил»даги Хуррам Султон гўзаллик элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Актриса дунёга машҳур «Faberlic» брендининг гўзаллик элчисига айланди. У ушбу компаниянинг парфюмерия тўпламини, шунингдек, бренднинг терини парваришлаш бўйича бир қанча маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди. Актриса бу борада Кабардино-Балкариялик таниқли модель Алик Хоқонов билан ҳамкорликда иш олиб борган. Марьям Узерли 4-5 февраль кунлари Москвада катта тақдимот ўтказади. Нашрларнинг хабарига кўра, актриса февраль ойининг бошида Истанбулда ўзининг заргарлик бренди учун реклама суратга олади.