Янгиликлар

«Муҳташам юз йил»даги Хуррамнинг рус дизайнери яратган либос Туркияни забт этди — фото

У суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаган

«Муҳташам юз йил»даги Хуррамнинг рус дизайнери яратган либос Туркияни забт этди — фото

«Муҳташам юз йил» сериалидан кейиб кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган актриса Марьям Узерлининг рус дизайнери томонидан яратилган либос Туркияни забт этди.

Фотосессияларда тез-тез иштирок этишни ёқтирадиган актрисанинг ҳар бир чиқиши бутун дунё бўйлаб муҳокама қилинади. Марьям Узерли Instagram’даги саҳифасига рус дизайнерлари томонидан тикилган кўйлакни намойиш қилди ва бу турк мода вакиллари томонидан ажойиб баҳоланди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Бу сафар ҳатто актрисанинг ишини ёқтирмайдиганлар ҳам унинг ташқи кўринишига қойил қолди ва иккинчи қизи туғилгандан кейин Марьям кийим танлашда анча вазмин ва назокатли бўлиб қолганини таъкидлади. Журналистларнинг айтишича, туркиялик мухлислар бир неча ой ичида биринчи марта Марьям Узерли либослари ҳақида хушомадгўйлик билан гапирган.

Аввалроқ «Муҳташам юз йил»даги Хуррам Султон гўзаллик элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Актриса дунёга машҳур «Faberlic» брендининг гўзаллик элчисига айланди. У ушбу компаниянинг парфюмерия тўпламини, шунингдек, бренднинг терини парваришлаш бўйича бир қанча маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди. Актриса бу борада Кабардино-Балкариялик таниқли модель Алик Хоқонов билан ҳамкорликда иш олиб борган. Марьям Узерли 4-5 февраль кунлари Москвада катта тақдимот ўтказади. Нашрларнинг хабарига кўра, актриса февраль ойининг бошида Истанбулда ўзининг заргарлик бренди учун реклама суратга олади.

Ундан ташқари, «Муҳташам юз йил»дан кейин ташқи кўриниши ўзгарган Марьям Узерли мухлисларини ҳайратга солган эди.

Актриса Марьям Узерли 2011 йилда суратга тушган «Муҳташам юз йил» сериалидан кейин ўз томошабинларини ранжитган. Боиси сериал якунига етмасдан ижодий жамоа билан юзага келган қийинчиликлар сабаб ролини тарк этганди. У ўз ватанига қайтиб кетгандан кейин ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирди. Унинг Instagram саҳифасига жойлаган янги сурати кўп мухлисларини ҳайратга солди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)