Янгиликлар

Фарҳод ва Ширин Бобур Бобомурод сабаб эски қўшиқларини куйлолмаслиги ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди

«Cанъаткор хурсанд бўлиши керак», — дейди Фарҳод Сулаймонов

Фарҳод ва Ширин Бобур Бобомурод сабаб эски қўшиқларини куйлолмаслиги ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди

Хонандалар Фарҳод Сулаймонов ва Ширин Зоитова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида муаллифлик ҳуқуқи сабаб олдинги қўшиқларини айтолмаслиги ҳақида гапларга ойдинлик киритди.

Фарҳод Сулаймонов бу гаплар миш-миш эканини айтди. Хонанда санъаткор яхши бўлса, унинг орқасидан гапирилишини таъкидлади. Ҳозирда Instagram профиллар кўпайган. Уларга эса муҳокама учун мавзу керак.

«Бу гап ҳам миш-миш. Ундай бўлолмайди. Миш-миш бўлганда, санъаткор хурсанд бўлиши керак. Шундай гап-сўзлар бор экан. Санъаткор трендда бўлади. Ижодкор қизиқ бўлса, унинг орқасидан гапиришади. Нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилинади.

Ҳозирда Instagram профиллар кўпайган. Уларга муҳокама бўладиган мавзулар керак. Кўпроқ мавзу бўлса, кўпроқ лайк йиғса, Топга чиқса бўлди. Шунинг учун уларга қизиқарли фактлар керак. Кимнидир олиб чиқишади», — дейди Фарҳод.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоир Бобур Бобомурод тахаллуси билан ижод қилувчи Бомурадов Бобир Ҳодиевич хонандалар Фарҳод ва Шириндан ёзган шеърлари учун муаллифлик ҳуқуқини талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.