Янгиликлар

Дурдона Қурбонова санъатни тарк этгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди — фото

«У кун қачон келишини Худо билади», — дейди у

Дурдона Қурбонова санъатни тарк этгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди — фото

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида санъатдан кетгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, интервью берганида ҳам санъатдан кетгани ҳақида гапирмаган. Актриса рўмол ўраганидан сўнг санъатни буткул тарк этади. Унгача ижод қилишда давом этади. Дурдона Қурбонова бу кун қачон келишини фақат Худо билишини таъкидлади.

«Йўқ, интервьюда ҳам санъатдан кетдим демаганман. Қачонки, рўмолни ечмайдиган бўлиб ўраганимда кетаман. Унгача санъатда ижоддаман. У кун қачон келишини Худо билади», — дейди у.