Янгиликлар

Ҳалимахоним синглисининг иши юзасидан ИИВга мурожаат қилди — видео

Актриса бу ишда қариндошларининг қўли бор бўлиши мумкинлигини айтди

Ҳалимахоним синглисининг иши юзасидан ИИВга мурожаат қилди — видео

Қизиқчи, актриса Ҳалимахоним Instagram саҳифасида синглисининг иши юзасидан ИИВга муражаати акс этган видео эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, сингли Ҳанифа уй олди-сотдиси билан шуғулланган. Ҳанифа Наргиза исмли фирибгар аёлнинг ноқонуний ишига аралашиб қолган. Ҳалимахоннинг таъкидлашича, у аёлнинг бошида катта «танка»си бор. Шу аёл актрисанинг синглисининг устидан ёзиб берган. Шундан сўнг терговчи Ҳанифага ёки пул тўлашини ё уни қамаб қўйишини айтган.

Бир-неча кун ичида берилиши керак бўлган сумманинг 80 фоизи керакли жойга етказилган бироқ тўлов қилингани ҳақидаги ҳужжат Ҳанифанинг иш папкасига тикилмаган.

«Ҳақиқат борми ўзи?», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хаммага ёқишим шартмас! (@xalimaxonim)