Янгиликлар

Баҳора Арслонованинг эри қизига кўзи икки хил рангли ҳайвон совға қилди — фото

Валидахон 21 январь куни 1 ёшга тўлган

Баҳора Арслонованинг эри қизига кўзи икки хил рангли ҳайвон совға қилди — фото

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида қизи Валиданинг туғилган кунига отаси қандай совға берганини кўрсатди.

Шерали Бобоқулов қизининг туғилган кунига ҳаски турига мансуб кучук совға қилган. Унинг кўзи икки хил рангда. Бири оч сариқ, бири оч мовийранг. Актриса кучукнинг бундай турини топиш қийинлигини айтди. Баҳора Арслонова қизи от ва мушукдан қўрқиши, лекин ҳаскини қучоқлаб олганини таъкидлади.

«Валидахон 1 ёшга тўлгани муносабати билан отасидан совға. Ҳаски, бу кучукнинг кўзи икки ҳил, бундайини топиш қийин. Ҳовлида боқамиз, домда эмас. Саволларга жавоб. Қизим отдан ҳам, мушукдан ҳам қўрқади, лекин ҳаскини қучоқлаб олди», — деб ёзади Баҳора Арслонова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни раққоса Паризода тўнғич қизи Эъзозанинг туғилган кунига сюрприз тайёрлаганди. У қизига ширинлик, шарлар ҳамда сурати туширилган портрет совға қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Шунингдек, Баҳора Арслонова яна ҳомиладор эканини маълум қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Шу билан бирга, актриса ҳомиласи ўғил эканини эълон қилганди.