Янгиликлар

Бурак Ўзчивит машҳурликка эришгунга қадар қандай ҳаёт кечирган?

У фаолиятини моделликдан бошлаган

Бурак Ўзчивит машҳурликка эришгунга қадар қандай ҳаёт кечирган?

Дунё бўйлаб машҳурликка эришган турк актёри Бурак Ўзчивит бу мавқега етиб келгунга қадар қандай ҳаёт кечиргани айтилди. Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

Болалигида мултфилмларни яхши кўрган ва Бетмен бўлишни хоҳлаган Бурак Ўзчивит 1984 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида туғилган. Унинг отаси иш ва доимий хизмат сафарлари туфайли камдан-кам уйда бўлган ва қисман шу сабабли актёр кун-у тун телевизор қаршисида турган, актёрликка қизиқа бошлаган.

У бирoз улғайгач футбол машғулотларига борган ва спорт залида шуғулланган. Бурак Ўзчивит мактабни битирганидан кейин Туркиядаги Мармора университетига ўқишга кирган ва у ерда кино, тасвирий санъат, фотография бўйича таҳсил олган. Бўлажак актёр ўз фаолиятини 2003 йилда моделликдан бошлаган ва бу фаолиятини 2007 йилгача давом эттирган. У 2003 йилда «Туркиянинг энг яхши модели» деб эътироф этилди ва бундан кейин 2005 йилда «Дунёнинг энг яхши модели» танловида иккинчи ўринни эгаллаган.

Моделлик танловларида муваффаққият қозонган Бурак турк режиссёрларининг эътиборини тортган ва фильмларда роль ўйнай бошлаган. У ўзининг илк ролини «Минус 18» фильмида ижро этган. Актёр орадан бир йил ўтгач «Эр босими остида» фильмида асосий ролни ўйнаган. Шундан кейин у бир қанча фильмлар ва телекўрсатувларда суратга тушди, бироқ ҳеч бири «Муҳташам юз йил» сериалидаги ролидек машҳурликка эришмади.

Чолиқуши» сериалининг суратга олиш жараёнида у бўлажак рафиқаси – Фаҳрие Эвжен билан танишган. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар «Севги сенга ўхшайди» мелодрамасидан кейин янада мустаҳкамланган. Жуфтлик 2017 йилнинг 9 мартида Германияда унаштириш маросимини ўтказган ва 2017 йилнинг 29 июнида Истанбулда турмуш қурди. Уларнинг биринчи фарзанди 2019 йилнинг апрель ойида туғилган ва жуфтлик унинг исмини Каран деб қўйган.

Актёр ҳали ҳам футбол билан шуғулланади. У турк кийим брендларининг рекламаларида суратга тушади. Бурак Ўзчивитнинг Истанбулда ўз ресторани ва эски автомобиллар коллекцияси бор. У ҳозир ҳам кинофильмларда суратга тушади. Актёрнинг Instagram’даги саҳифасида 20 миллиондан ортиқ обуначи бор.  Бурак Ўзчивит Туркиянинг энг кўп гонорар олувчи актёрлари қаторига киритилган.

Аввалроқ Бурак Ўзчивитнинг биринчи муҳаббати кимлиги маълум бўлган эди.

Бурак Ўзчивитнинг биринчи муҳаббати кимлиги маълум бўлди — фото

Актёр Зейнеп исмли қизни машҳур бўлишидан олдин севган, шу боис жуфтликнинг муносабатлари оммавий ахборот воситаларида ёритилмаган. Уларнинг муносабати турмуш қуриш билан давом этиши керак эди, бироқ Зейнеп бу муносабатларга чек қўйган. Бунга Бурак ва портнёри Жерен Ҳиндитаннинг кадрдаги айрим муносабатлари сабаб бўлган. Зейнеп Буракни актрисадан рашк қилган ва унга ишонишдан тўхтаган.

Ушбу хабар актёрнинг мухлислари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган. Бурак Ўзчивитнинг кўплаб мухлислари унинг Фаҳрие Эвжен билан ҳаёт кечираётган ва ўғилли бўлган вақтда ўтмишнинг тафсилотларини нашр этишни нотўғри деб ҳисоблаган.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит онаси билан тушган суратларни эълон қилган эди.

Бурак Ўзчит янги «Қурилиш: Усмон» тарихий сериалининг суратга олиш жараёнларида онаси билан бирга иштирок этди. Гўзал кўринишга эга бўлган Жейҳан Ўзчивит томошабинларни ҳайратда қолдирди. Онасини яхши кўрадиган актёр у билан тушган фотосуратни ижтимоий тармоққа жойлашни ёқтиради. Унинг турмуш ўртоғи Фахрие Эвжен ҳам гўзаллик танловларида юқори ўринларни эгаллаган. Актёрнинг кўплаб мухлислари уни онасига эмас, синглисига ўхшатган.