Янгиликлар

Болливуд юлдузи Приянка Чопра она бўлганидан кейинги илк суратларини эълон қилди — фото

Актриса Instagram саҳифасида фотосуратларни жойлаштирди

Болливуд юлдузи Приянка Чопра она бўлганидан кейинги илк суратларини эълон қилди — фото

Болливуднинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Приянка Чопра она бўлганидан кейинги илк суратларини намойиш қилди.

Болливуд актрисаси ўз постига ёруғлик ўзини яхши ҳис қилишга ёрдам бериши ҳақида ёзган ва ҳақиқатан ҳам қуёш нурлари Приянканинг юзига тушиб турган. Бу ҳиссиётни кўплаб янги оналар ҳис қила олмайди. Бу билан фарзанди бир неча ҳафталик бўлишига қарамай, ҳали ҳам яхши кўринишини ва умуман чарчамаслигини билдирмоқчи бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Priyanka (@priyankachopra)

Аввалроқ Приянка Чопра илк бор Ник Жонас билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.

Унинг Instagram’даги саҳифасидан турмуш ўртоғининг фамилиясини олиб ташлаши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Приянка Чопра маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида бу миш-мишларга жавобан ижтимоий тармоқлардаги ҳаёт унга ёқмаслигини, бу миш-мишлар ёлғон эканини, шунчаки ўзи ва турмуш ўртоғи учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида шу ишни қилганини айтди.

«Агар мен ижтимоий тармоққа фотосурат жойлаштирсам атрофдагилар уни дарров муҳокама қилади. Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётмизга таъсири туфайли кўплаб муаммолар юзага келади. Мен уларга аҳамият бермайман. Мен ва турмуш ўртоғим ҳақида тарқалган миш-мишлар ёлғон, бу ишни хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилдим», — дейди Приянка Чопра.

Маълумот учун, Приянка Чопра ва Голливуд хонандаси, актёр Ник Жонас 2018 йил декабрь ойида турмуш қурди. Уларнинг тўйи тўрт кун давом этган. Никоҳ маросимига Болливуд ва Голливуднинг таниқли инсонлари ташриф буюрган.

Ундан ташқари Болливуд юлдузи Приянка Чопра имижини ўзгартиргани айтилган эди.

Актриса имижини ўзгартириш учун сочларини бўяган. Бундан ташқари энди у классик услубдаги кийимлардан фойдаланишини таъкидлаган. Унинг кўплаб мухлислари янги имижи ярашганини эътироф этган.

Маълумот учун, Приянка Чопра Болливуднинг энг бой актрисалари қаторига киради. Унинг умумий бойлиги 70 миллион долларни ташкил қилади. Йилик даромади эса 10 миллион доллар. У ҳозирда Болгариянинг глобал масалалар бўйича элчиси ҳисобланади. Актрисанинг Нью-Йорк шаҳрида бир нечта ресторанлари ҳам бор. Унинг ижросидаги «Биз ёлғиз эмасмиз ёхуд Криш», «Криш 3», «Матрица: Тирилиш», «Оқ йўлбарс», «Дон» фильмлари миллионлаб мухлисларга эга.