Янгиликлар

Приянка Чопра илк бор Ник Жонас билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Актриса Instagram'даги саҳифасидан эрининг фамилиясини олиб ташлаган

Приянка Чопра илк бор Ник Жонас билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ўзидан 9 ёш кичик турмуш ўртоғи Ник Жонас билан ажрашиши ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.

Унинг Instagram’даги саҳифасидан турмуш ўртоғининг фамилиясини олиб ташлаши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Приянка Чопра маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида бу миш-мишларга жавобан ижтимоий тармоқлардаги ҳаёт унга ёқмаслигини, бу миш-мишлар ёлғон эканини, шунчаки ўзи ва турмуш ўртоғи учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида шу ишни қилганини айтди.

«Агар мен ижтимоий тармоққа фотосурат жойлаштирсам атрофдагилар уни дарров муҳокама қилади. Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётмизга таъсири туфайли кўплаб муаммолар юзага келади. Мен уларга аҳамият бермайман. Мен ва турмуш ўртоғим ҳақида тарқалган миш-мишлар ёлғон, бу ишни хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилдим», — дейди Приянка Чопра.

Маълумот учун, Приянка Чопра ва Голливуд хонандаси, актёр Ник Жонас 2018 йил декабрь ойида турмуш қурди. Уларнинг тўйи тўрт кун давом этган. Никоҳ маросимига Болливуд ва Голливуднинг таниқли инсонлари ташриф буюрган.

Аввалроқ Приянка Чопра имижини ўзгартиргани ҳақида айтилган эди. Актриса имижини ўзгартириш учун сочларини бўяган. Бундан ташқари энди у классик услубдаги кийимлардан фойдаланишини таъкидлаган. Унинг кўплаб мухлислари янги имижи ярашганини эътироф этган.

Приянка Чопра Болливуднинг энг бой актрисалари қаторига киради. Унинг умумий бойлиги 70 миллион долларни ташкил қилади. Йилик даромади эса 10 миллион доллар. У ҳозирда Болгариянинг глобал масалалар бўйича элчиси ҳисобланади. Актрисанинг Нью-Йорк шаҳрида бир нечта ресторанлари ҳам бор. Унинг ижросидаги «Биз ёлғиз эмасмиз ёхуд Криш», «Криш 3», «Матрица: Тирилиш», «Оқ йўлбарс», «Дон» фильмлари миллионлаб мухлисларга эга.