Янгиликлар

Азиза Ёқубова унга машина совға қилиб, қўлини сўраган блогерга жавобини айтди — видео

Актриса икки марта машинани қайтариб берган

Азиза Ёқубова унга машина совға қилиб, қўлини сўраган блогерга жавобини айтди — видео

Актриса Азиза Ёқубова унга машина совға қилиб, қўлини сўраган блогер йигитга қандай жавоб қайтарганини айтди.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган. Бироқ актриса икки марта уни қайтариб берган, лекин у яна уйига юбораверган. Азизанинг сўзларига кўра, у рад жавобини билдирган. Шундан сўнг блогер ранжиб, Тошкентдан кетган.

«Мен бир ожизаман. Ҳаётида кўп алданган онаман. Агар насиб қилган бўлса, севгингиз пок бўлса вақти келиб бирлашамиз. Лекин қалбим ярасининг оғриқлари мени ҳамон қийнаяпти. Билиб туриб ўзимни жарликка ташолмайман, узур», — дейди Азиза Ёқубова.