Янгиликлар

Блогер Азиза Ёқубовага машина совға қилиб, қўлини сўради — видео

Шоҳруз актрисанинг қўлини Tashkent City’да сўради

Блогер Азиза Ёқубовага машина совға қилиб, қўлини сўради — видео

Инстаблогер Шоҳруз Рўзибоев актриса, телебошловчи Азиза Ёқубовага машина совға қилиб, унинг қўлини сўради.

Азиза Ёқубовага блогер Шоҳруз Рўзибоев турмуш қуриш таклифини берган. У Tashkent City’га актрисани чақирган ва кўзини боғлатган. Шундан сўнг Шоҳруз Рўзибоев қизил боғич билан боғланган «Gentra» машинасидан тушиб келган.

Телебошловчи кўзини ечгач, унга гулдаста ва узук берган. Блогер Азиза Ёқубованинг қўлига узук тақиб қўйган. Кейин улар машинага ўтирган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Shaxrus✌🏻 (@shoxruz_ruzibaev)

Шоҳруз жойлаган пост остида Азиза Ёқубова узук ва машинани олганини айтган. Бироқ актриса ҳали розилик бермаганини ва ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлаган.