Янгиликлар

Азиза Ёқубова унга машина совға қилган блогерга нега турмушга чиқолмаслигини айтди

«Ўзимни ўйлаганимда унга турмушга чиқардим», — дейди у

Азиза Ёқубова унга машина совға қилган блогерга нега турмушга чиқолмаслигини айтди

Актриса Азиза Ёқубова унга машина совға қилиб, қўлини сўраган блогерга турмушга чиқолмаслигининг сабабини айтди.

Унинг таъкидлашича, блогер Шоҳруз яхши йигит, бироқ ёши тенг эмас. Шу сабабли ҳам турмушга чиқишни истамайди. Шунингдек, икки фарзандини ҳам ўйлаб шу қарорга келганини айтган. Сўзларига кўра, агар ўзини ўйлаган бўлганида, Шоҳрузга турмушга чиққан бўлар эди.

«Мени тушунинг, икки боланинг онасиман. Шоҳрузга қаттиқ-қаттиқ гапириб ташладим. Туркияга кетаётган экан, омадини берсин. Агар ўзимни ўйлаганимда унга турмушга чиқардим. У билан тенг эмасмиз. Уларни ўйлаган ҳолда мени тинч қўйишини, олдимдан чиқмаслигини сўрадим. У зўр инсон, Худо хоҳласа бахтини топади», — дейди актриса.


Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган. Бироқ актриса икки марта уни қайтариб берган, лекин у яна уйига юбораверган. Азизанинг сўзларига кўра, у рад жавобини билдирган. Шундан сўнг блогер ранжиб, Тошкентдан кетган.

«Мен бир ожизаман. Ҳаётида кўп алданган онаман. Агар насиб қилган бўлса, севгингиз пок бўлса вақти келиб бирлашамиз. Лекин қалбим ярасининг оғриқлари мени ҳамон қийнаяпти. Билиб туриб ўзимни жарликка ташолмайман, узур», — дейди Азиза Ёқубова.