Янгиликлар

Азиза Ёқубова қаматиб юборган қиз озодликда экани маълум бўлди — фото

«Мен онамнинг бағридаман», — деб ёзади Шахризода Собиржонова

Азиза Ёқубова қаматиб юборган қиз озодликда экани маълум бўлди — фото

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова қаматиб юборган қиз озодликда экани маълум бўлди.

Бу ҳақда ўша қиз яъни Шахризода Собиржонова Instagram саҳифасида айтган. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Унга кузатувчиларидан бири айрим инсонларни деб 5 сутка ўтиргани ҳақида савол берган. Шаҳризода онасининг бағрида эканини таъкидлаган.

«Авваламбор шунчалик хавотир олиб ёзганингиз учун ҳаммага раҳмат. Лекин айрим ‘одамлар’ бўлар-бўлмас гаплар чиқариб ўзини ўзи хурсанд қилиб юрибди. Мен онамнинг бағридаман», — деб ёзади Шахризода.

Шунингдек, Азиза Ёқубова обуначиларидан у қизни кузатишни сўраган. Телебошловчи Шаҳризодага 5 суткалик муддат камлик қилганини таъкидлаган. Актриса аёлларга эрини эҳтиёт қилишини айтган.

«’Яна бошланяпти’. дебсиз. Яхшилаб кузатинг. Ташаган скринингиз учун ҳаммага раҳмат. Кеча 5 сутка тугаган. Камлик қилди шекилли. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Ўша ер ёққандир балки. Тортаётгандир. Ҳа айтганча, эрингизни эҳтиёт қилинг», — Азиза Ёқубова.

Аввалроқ Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилиси билан бўлган можаросини айтиб берганди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳризода актрисанинг устидан ички ишларга ариза ёзган.

Телебошловчи 17 февраль куни суд ҳукмини кўрсатганди. Унга Азиза Ёқубовага 1 350 000 сўм миқдорида жарима, Шахризода Собиржоновага эса 5 суткалик қамоқ жазоси белгиланганди.