Янгиликлар

Азиз Раметовнинг рафиқаси келинсалом қилаётган вақтда тоби қочиб қолди — видео

У актёрга салом қилаётган бўлган

Азиз Раметовнинг рафиқаси келинсалом қилаётган вақтда тоби қочиб қолди — видео

Актёр Азиз Раметовнинг рафиқаси Шаҳло Умарова келинсалом қилаётган вақтда тоби қочиб қолди.

Азиз Раметов хотини унга келинсалом қилаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Бирдан аёлининг бели оғриб, тоби қочиб қолган. Шундан сўнг актёр унинг олдига борган.

«Кўп яшанг. Умрингиз узоқ бўлсин. Бахтимга омон бўлинг. Уйингиздагиларга раҳмат. Опа-ука сингилларга ҳам раҳмат. Эй, эҳтиёт бўлинг. Айтдим-а, кўп салом берманг деб», — дейди Азиз Раметов.

Актёр 15 февраль куни турмуш ўртоғининг келин кўйлакдаги видеосини эълон қилганди. Азиз Раметов бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаб, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтганди. 16 февраль куни хонанданинг ўзидан 5 ёш кичик, қизга уйланаётгани маълум бўлганди. Актёр «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган.

Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов 3 март куни уйланди. Актёр ўзидан 5 ёш кичик қизга уйланди. Уларнинг тўйи Тошкентдаги энг машҳур ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унга барча юлдузлар: хонанда, актёр, актриса, телебошловчи, қизиқчилар ташриф буюрди. Дастлаб тўйхонага Азиз Раметов бир ўзи келган. Бир оз вақтдан сўнг рафиқаси келинлик либосида бошқа машинада келган.

Саида Раметованинг келини шу кунга қадар фақат юзидаги безак билан кўриниш берган. Шаҳло «Бахтлимиз» кўрсатувига берган интервьюсида ундан юзини кўрсатиш сўралган. У эса албатта кўрсатишини, безак шунчаки тўйига ҳавас қилиб, ўзи тайёрлагани учун ҳам тақиб юрганини айтган ва безагини олиб ташлаган.

Шунингдек, Азиз Раметовнинг рафиқаси у билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Шаҳло Умаровaнинг сўзларига кўра, уларнинг танишувига Инстаграм сабаб бўлган. Дастлаб у актёрга ёзган. Улар реклама масаласи юзасидан суҳбатлашган.

«Танишувимиз Инстаграм орқали бўлди. Ёзишдик, гаплашдик мени соҳам бўйича. Кейин кўришганда, ойиларини номи билан бренд маҳсулот чиқаришини айтдилар. Бирга ишладик, характерлари, инсонийлиги, уларда жуда ҳам меҳрибончилик кучли, самимийлар. Шуларни ҳурмат қилиб, кўнглим тушган», – дейди Шаҳло.

Азиз Раметов 7 февраль куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.