Янгиликлар

Азиз Раметовнинг рафиқаси илк бор юзини ниқобсиз кўрсатди — видео

У бунга қадар фақат безак билан кўринган

Азиз Раметовнинг рафиқаси илк бор юзини ниқобсиз кўрсатди — видео

Актёр Азиз Раметовнинг рафиқаси Шаҳло илк бор юзини ҳеч қандай безакларсиз кўрсатди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов 3 март куни уйланди. Актёр ўзидан 5 ёш кичик қизга уйланди. Уларнинг тўйи Тошкентдаги энг машҳур ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унга барча юлдузлар: хонанда, актёр, актриса, телебошловчи, қизиқчилар ташриф буюрди. Дастлаб тўйхонага Азиз Раметов бир ўзи келган. Бир оз вақтдан сўнг рафиқаси келинлик либосида бошқа машинада келган.

Саида Раметованинг келини шу кунга қадар фақат юзидаги безак билан кўриниш берган. Шаҳло «Бахтлимиз» кўрсатувига берган интервьюсида ундан юзини кўрсатиш сўралган. У эса албатта кўрсатишини, безак шунчаки тўйига ҳавас қилиб, ўзи тайёрлагани учун ҳам тақиб юрганини айтган ва безагини олиб ташлаган.


Актёр 15 февраль куни турмуш ўртоғининг келин кўйлакдаги видеосини эълон қилганди. Азиз Раметов бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаб, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтганди. 16 февраль куни хонанданинг ўзидан 5 ёш кичик, қизга уйланаётгани маълум бўлганди. Актёр «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган.

Азиз Раметов 7 февраль куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.