Янгиликлар

Ажрашдими ёки ярашди: Камола Артикова Зоҳид билан муносабатлари ҳақида гапирди

«Аллоҳнинг айтгани бўлади», — дейди у

Ажрашдими ёки ярашди: Камола Артикова Зоҳид билан муносабатлари ҳақида гапирди

Хонанда Камола Артикова Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи Зоҳид билан муносабатлари қандай экани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, улар юз кўрмас бўлиб кетмаган. Хонандалар гаплашиб, овқатланишга бориб туради. Шунингдек, Камола Артикова ҳаммаси Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишини таъкидлади. У бирга бўлиш тақдирига ёзилган бўлса, шундай бўлишини, аксинча бўлса ажрашиб кетишини айтди.

«Биз юз кўрмас бўлиб кетмаганмиз. Гаплашиб турамиз, овқатлангани бориб турамиз. Ҳаммага бахт тилайман. Аллоҳнинг айтгани бўлади. Барибир бирга бўлишимиз керак бўлса, яна бўламиз. Бўлмаслиги керак бўлса бўлмаймиз. Ҳаммага омад тилайман. Ҳаммани Аллоҳ ўз паноҳида асрасин», — дейди у.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган. Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди. Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.