Янгиликлар

Арнольд Шварценеггер оиласининг янги аъзосини кўрсатди — фото

У актёрга Рождество байрамида совға қилинган

Арнольд Шварценеггер оиласининг янги аъзосини кўрсатди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга актёр Арнольд Шварценеггер оиласининг янги аъзосини кўрсатди.

Актёр Instagram’даги саҳифасида оиласига янги аъзо қўшилганини ва Арнольдга уни Рождество байрамида совға қилишганини айтган. Оиланинг янги аъзоси Шнитзел лақабли ит бўлиб у актёрнинг ўз ити Дутч билан яхши тил топган. Актёр пост тагига итлари ҳақида изоҳ қолдирган.

«Черри тишларини кўрсатмоқда ва Лулу уни оёқ ости қилишга уринди, шунинг учун биз уларнинг муносабатлари устида ишлаяпмиз. Ҳеч бўлмаганда, Виски овқатланар экан, у бошқаларга аҳамият бермайди», — дейди Арнольд Шварценеггер.

Голливуд юлдузининг итлардан ташқари бир нечта уй ҳайвонлари бор: Лулу лақабли эшак ва отлари.

Аввалроқ Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер ўз машинасида «авария»га учрагани айтилган эди.

Хабарга кўра, у бир нечта автомобиль иштирокчидаги жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Унинг бошқарувидаги «GMC Yukon» автомобили «Toyota Prius» билан тўқнашган ва шу ерда турган «Porsche Cayenne» машинасига бориб урилган.

Оқибатда актёрнинг машинасидаги хавфсизлик ёстиқчалари ишга тушган. Автоҳалокат иштирокчиларининг ҳеч бири маст ҳолатда бўлмаган, актёрга ҳам жиддий зарар етмаган. Аммо, «Toyota Prius»бошқарувида бўлган ҳайдовчи аёл бош соҳасидан жароҳат олган ва шифохонага етказилган.