Янгиликлар

Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер ўз машинасида «авария»га учради — фото

Актёрнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер ўз машинасида «авария»га учради — фото

Голливуд юлдузи, Калифорния штатининг собиқ губернатори 74 ёшли Арнольд Шварценеггер автоҳалокатга учрагани маълум қилинди.

Хабарга кўра, у бир нечта автомобиль иштирокчидаги жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Унинг бошқарувидаги «GMC Yukon» автомобили «Toyota Prius» билан тўқнашган ва шу ерда турган «Porsche Cayenne» машинасига бориб урилган.

Оқибатда актёрнинг машинасидаги хавфсизлик ёстиқчалари ишга тушган. Автоҳалокат иштирокчиларининг ҳеч бири маст ҳолатда бўлмаган, актёрга ҳам жиддий зарар етмаган. Аммо, «Toyota Prius»бошқарувида бўлган ҳайдовчи аёл бош соҳасидан жароҳат олган ва шифохонага етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ aсли ўзбекистонлик, ҳозирда Россияда истиқомат қилаётган хонанда ва актриса Согдиана Instagram’да жонли эфир қилаётган вақтда автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Согдиана эфир вақтида машинасини автотураргоҳга жойлаштирмоқчи бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу вақтда у автоҳалокатга учраган ва кучли зарба оқибатида ҳушини йўқотган. Хонанданинг телефони эса қўлидан тушиб кетган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинган. Унинг жароҳати жиддий эмас.