Янгиликлар

Анжелина Жоли омма олдида нутқ сўзлаётганда йиғлаб юборди — видео

У АҚШдаги оилаларда учрайдиган зўравонлик ҳақида гапирган

Анжелина Жоли омма олдида нутқ сўзлаётганда йиғлаб юборди — видео

Голливуднинг миллионлаб мухлисларига эга актрисаси Анжелина Жоли омманинг олдида нутқ сўзлаётган вақтда йиғлаб юборди.

Актриса ташкил этилган конгрессда АҚШ оилаларидаги зўравонлик ҳақида нутқ сўзлаган ва қурбонларнинг тақдирига ачинишини билдирган. У зўравонлик бор бўлган оилаларда болаларнинг қўрқиб, азоб чекишини, уларнинг айримлари вафот этишини айтган.

«Энг муҳими, шуни эслатмоқчиманки, бундай оилаларда болалар қўрқиб, азоб чекади. Улардан баъзилари эса вафот этган. Аммо уларни сақлаб қолиш мумкин эди», — дейди Анжелина Жоли.

Анжелина Жоли 10 йилдан буён зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши учун курашиб келади. Актриса конгресс аъзоларини унинг таклифларини эътиборсиз қолдиришда айблаган.

Аввалроқ Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Ундан ташқари Анжелина Жолининг қизи актрисанинг отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Автор: 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)