Янгиликлар

Анжелина Жоли асраб олган қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

«Бу матбуот анжумани олдидан асабларимни тинчлантирди», — дейди у

Анжелина Жоли асраб олган қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли тўнғич қизи билан тушган суратни эълон қилди.

Актриса асраб олган катта қизи Захара билан тушган суратни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлади ва унда АҚШдаги зўравонлик ҳақида фикр билдириб, бу ҳолатга бефарқ бўлмаганларга миннатдорчилик билдирди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Angelina Jolie (@angelinajolie)

«Сенат аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ҳақидаги қонунни қайтадан кучга киритмасидан олдин, мен сизларга раҳмат айтмоқчиман, барча бефарқ бўлмаганларнинг фикрига қўшиламан. Мен Захаранинг шу куни бу ерда бўлганидан жуда хурсандман. Бу матбуот анжумани олдидан асабларимни тинчлантирди», — дейди Анжелина Жоли ўз постида.

Бу ҳолатдан кейин Анжелина Жолининг жуда кўп мухлислари ижтимоий фаоллиги учун ани эътироф этган ва актрисанинг гўзаллигидан яна бир бор ҳайратда қолганини айтган.

Аввалроқ Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Ундан ташқари Анжелина Жолининг қизи актрисанинг отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)