Янгиликлар

Ҳанде Эрчелнинг қайси хислатларини туркияликлар камчилик деб ҳисоблайди?

Актриса иштирокидаги сериал Туркияда ўртача муваффаққиятга эришган

Ҳанде Эрчелнинг қайси хислатларини туркияликлар камчилик деб ҳисоблайди?

Миллионлаб мухлисларга эга турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг Туркияда кам учрайдиган афзал жиҳатлари маълум қилинди.

Актриса ва Керем Бюрсин иштирокидаги «Эшигимни сен қоқ» сериали машҳурликка эришгандан сўнг жуфтликнинг ҳар бир ишига алоҳида эътибор қаратиладиган бўлди. Уларнинг иштирокидаги сериал 80 дан ортиқ мамлакатга сотилган. Дунё бўйлаб юқори рейтингларни қайд этган сериал Туркияда ўртача муваффаққиятга эришди. Ҳанде Эрчелнинг туркиялик мухлислари уни танқид ва ҳақорат қилади.

Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ҳанде Эрчелнинг бошқа мамлакатларда афзаллик деб қараладиган камчиликларини эълон қилди. Актирсанинг Америка, Россия ва Испаниядаги мухлислари унинг актрисалик қобилияти, ташқи кўриниши ва ўзини эркин тутишини эътироф этган. Туркиялик мухлислар унинг актрисалик маҳоратини ошириши кераклигини, шу билан биргаликда ташқи кўриниши пластика билан тўғриланганини ва умумий стандартларга мослаштирилганлигини айтган.

Аввалроқ Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлган эди.

Карьерадаги пасайиш: Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлди — фото

Туркиянинг маҳаллий нaшрлари актриса Ҳанде Эрчелнинг кучли ва янги рақиби борлиги ҳақида ёзди. Унинг рақиби ҳозирда турк кино оламида муваффаққиятга эришаётган актрисалар Серенай Сарикая ёки Демет Ўздемир эмас.

Керем Бюрсин билан муносабатларини тугатган Ҳанде Эрчел карьерада пастлаётган бўлса ҳам натижаларда етакчилик қилмоқда. Актриса иштирок этган сўнгги лойиҳасининг дунё бўйлаб муваффақиятга эришгани туфайли шон-шуҳрат чўққисида турибди, бироқ кинотанқидчилар ва продюсерлар кўплаб кинокартиналарда иштирок этаётган Ўзга Яғизнинг ташқи кўринишига ва актрисалик маҳоратига эътибор қаратмоқда.

Ундан ташқари муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.

Шу билан бирга Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилган эди.

Мухлислари таний олмади: Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилди — фото

Актриса имижини ўзгартирган ва унинг суратларини дастлаб ELLE журнали чоп этган. Бу ҳолатга нисбатан турк сериали мухлислари ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ёзган. Ҳанде Эрчелнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ва телекўрсатувларида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган. Шунга қарамай, актрисанинг энг содиқ мухлислари ҳар доимгидек Эрчелнинг гўзаллиги мутлақо табиий эканидан хурсанд бўлди.