Янгиликлар

Алла Пугачёванинг кичик невараси унга совға берди — видео

Видеони Максим Галкин Instagram'даги саҳифасига жойлаган

Алла Пугачёванинг кичик  невараси унга совға берди — видео

Рус эстрадасининг кўп йиллик тажрибага эга хонандаси Алла Пугачёванинг кичик невараси унга совға берди.

Алла Пугачёванинг АҚШда яшайдиган қизи Кристина Орбакайтенинг ўғли Дени Байсаров бувисининг уйига меҳмонга борган ва у «Россия примадоннаси» учун тайёрланган махсус совғани берган. Бу ҳолатни Максим Галкин суратга олган ва Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Хонанданинг невараси унга ўзининг архив фотосуратини совға қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)


Аввалроқ Алла Пугачёванинг ташқи кўриниши билан боғлиқ сир ошкор қилинган эди.

«Буни жуда кам одам билган». Алла Пугачёванинг ташқи кўриниши билан боғлиқ сир ошкор қилиндиУнинг суратлари интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади. Хонанданинг рақс гуруҳи аъзоларининг фикрича, санъаткорга пешонасидан оқиб чиқаётган терни қуритиш учун ва бу унинг кўзларига тушмаслиги учун бандаж керак бўлади. Бундан ташқари, у бандаж ва парик киймасдан саҳнага чиқа олмаслигини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ALLA PUGACHEVA (@alla_orfey)

Сўнгги пайтларда соғлиги ёмонлашган Алла Пугачёва кўп йиллар давомида ёрқин, ажойиб париклар кийган. Юлдузнинг бу сирини жуда кам одам билган. Россия маҳаллий нашрларининг фикрига кўра, кўра, Максм Галкиннинг турмуш ўртоғининг бу жуда аҳамиятга эга масала. Алла Пугачёва ҳар доим парик остидан кенглиги 4 см бўлган қора бандажни кийган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АЛЛА ПУГАЧЁВА (@alla_pugaheva_)

Ундан ташқари 72 ёшли Алла Пугачованинг ҳаётда ҳақиқий ташқи кўриниши қанақа экани айтилган эди.

Алла Пугачёва ҳеч қандай эффектларсиз ҳақиқий кўриниши билан мухлисларига кўринниш берди. Унинг табиий жингалак сочлари ўзига мос келади. «Россия Примадоннаси»нинг мухлислари хонанданинг бу кўринишига ижобий муносабат билдирган.

Маълумот учун, Алла Пугачёва 1949 йилда Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. У 1965 йилдан мусиқа соҳасига кириб келган. Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2021 йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлади. Жуфтлик 2011 йилда турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.