Медиа

Фото: 72 ёшли Алла Пугачёванинг ҳаётда ҳақиқий ташқи кўриниши қандай?

У Instagram'даги саҳифасида ҳақиқий ташқи кўринишида намоён бўлган

Фото: 72 ёшли Алла Пугачёванинг ҳаётда ҳақиқий ташқи кўриниши қандай?

Россия эстрада юлдузи Алла Пугачёва Instagram’даги саҳифасида ҳеч қандай эффектларсиз, ҳақиқий ташқи кўринишини намойиш этди.

Алла Пугачёва ҳеч қандай эффектларсиз ҳақиқий кўриниши билан мухлисларига кўринниш берди. Унинг табиий жингалак сочлари ўзига мос келади. «Россия Примадоннаси»нинг мухлислари хонанданинг бу кўринишига ижобий муносабат билдирган.

Маълумот учун, Алла Пугачёва 1949 йилда Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. У 1965 йилдан мусиқа соҳасига кириб келган. Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2021 йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлади. Жуфтлик 2011 йилда турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.

Аввалроқ Максим Галкин Алла Пугачёва фарзандлари билан рақс тушганини айтган эди. Фарзандларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратадиган жуфтлик уларнинг спорт билан шуғулланишини мунтазам назорат қилади. Алла Пугачёва дам олиш куни фарзандлари спорт билан шуғулланаётган вақтда рақс тушди ва бу воқеани Максим Галкин Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)

У ўз постида спортнинг ўйин-кулги эканини ва Лиза ва Алланинг рақс тушаётганини айтган. Максим Галкиннинг мухлислари унинг бу постига ижобий изоҳлар қолдирган.

«Спорт ва ўйин-кулги! Гарик ўйнаяпти, Лиза ва Алла рақсга тушмоқда!», — дейди у ўз постидa.