Стиль

«Буни жуда кам одам билган». Алла Пугачёванинг ташқи кўриниши билан боғлиқ сир ошкор қилинди

У бандаж ва парик киймасдан саҳнага чиқа олмаслигини айтган

«Буни жуда кам одам билган». Алла Пугачёванинг ташқи кўриниши билан боғлиқ сир ошкор қилинди

Рус эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва парик кийиши билан боғлиқ сир ҳақида гапирди.

Унинг суратлари интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади. Хонанданинг рақс гуруҳи аъзоларининг фикрича, санъаткорга пешонасидан оқиб чиқаётган терни қуритиш учун ва бу унинг кўзларига тушмаслиги учун бандаж керак бўлади. Бундан ташқари, у бандаж ва парик киймасдан саҳнага чиқа олмаслигини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ALLA PUGACHEVA (@alla_orfey)


Сўнгги пайтларда соғлиги ёмонлашган Алла Пугачёва кўп йиллар давомида ёрқин, ажойиб париклар кийган. Юлдузнинг бу сирини жуда кам одам билган. Россия маҳаллий нашрларининг фикрига кўра, кўра, Максм Галкиннинг турмуш ўртоғининг бу жуда аҳамиятга эга масала. Алла Пугачёва ҳар доим парик остидан кенглиги 4 см бўлган қора бандажни кийган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АЛЛА ПУГАЧЁВА (@alla_pugaheva_)

Аввалроқ 72 ёшли Алла Пугачованинг ҳаётда ҳақиқий ташқи кўриниши қанақа экани айтилган эди.

Алла Пугачёва ҳеч қандай эффектларсиз ҳақиқий кўриниши билан мухлисларига кўринниш берди. Унинг табиий жингалак сочлари ўзига мос келади. «Россия Примадоннаси»нинг мухлислари хонанданинг бу кўринишига ижобий муносабат билдирган.

Маълумот учун, Алла Пугачёва 1949 йилда Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. У 1965 йилдан мусиқа соҳасига кириб келган. Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2021 йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлади. Жуфтлик 2011 йилда турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.