Янгиликлар

Айча Айшин Туран Алп Наврўз билан муносабатларига аниқлик киритди

«Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда, биз бахтлимиз», — дейди у

Айча Айшин Туран Алп Наврўз билан муносабатларига аниқлик киритди

«Орол эртаги» сериали орқали машҳурликка эришган Айча Айшин Туран сериалдаги портнёри Алп Наврўз билан муносабатларига ойдинлик киритди.

Сериалдан кейин жуфтликнинг муносабатлари ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалган эди. Актриса Туркиянинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида актёр Алп Наврўз билан муносабатларига аниқлик киритди. Айча Айшин Туран Алп Наврўз билан муносабатлари яхши эканини ва бахтли эканини айтган.

«Ўзингиз ҳаммасини биласиз, ҳа, биз биргамиз ва бизда ҳаммаси яхши. Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда, биз бахтлимиз», — дейди актриса.

Аввалроқ Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз бир-бирини севиши маълум бўлган эди.

Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз бир-бирини севиши маълум бўлди — фотоСериал якунлангандан кейин жуфтликнинг муносабатлари ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалган эди, бироқ улар бу миш-мишларнинг ҳақиқат эканини тан олмаган. Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз «Орол эртаги» сериалининг суратга олиш жараёнларида бир-бирини севиб қолган. Уларнинг сериалнинг суратга олиш жараёнларидаги суратлари бор, бироқ бирга тушган суратлари эълон қилинмаган. Актёр Алп Наврўз Instagram’даги саҳифасига актриса билан тушган суратини жойлади ва шундан кейин уларнинг муносабати яхши экани тасдиқланган.

Алп Наврўз маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида актриса билан ўртасида яхши дўстлик муносабатлари борлигини, энди эса бу муносабатлар бошқача йўналишга бурилганини айтган.

«Бизнинг ўртамизда жуда яхши дўстлик муносабатлари бор эди, энди бу дўстликни бошқа йўналишга олиб чиқдик» — дейди актёр.

Актриса Айча Айшин Туран эса Instagram саҳифасида Алп Наврўз билан тушган суратини жойлаган ва жуфтлик энди муҳаббатини яширмаслигини айтган.