Янгиликлар

Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз бир-бирини севиши маълум бўлди — фото

Алп Наврўз Instagram'да актриса билан тушган суратини эълон қилди

Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз бир-бирини севиши маълум бўлди — фото

«Орол эртаги» сериалида бирга иштирок этган Туркиянинг машҳур жуфтлиги Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз бир-бирини севиши маълум бўлди.

Сериал якунлангандан кейин жуфтликнинг муносабатлари ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалган эди, бироқ улар бу миш-мишларнинг ҳақиқат эканини тан олмаган. Айча Айшин Туран ва Алп Наврўз «Орол эртаги» сериалининг суратга олиш жараёнларида бир-бирини севиб қолган. Уларнинг сериалнинг суратга олиш жараёнларидаги суратлари бор, бироқ бирга тушган суратлари эълон қилинмаган. Актёр Алп Наврўз Instagram’даги саҳифасига актриса билан тушган суратини жойлади ва шундан кейин уларнинг муносабати яхши экани тасдиқланган.

Алп Наврўз маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида актриса билан ўртасида яхши дўстлик муносабатлари борлигини, энди эса бу муносабатлар бошқача йўналишга бурилганини айтган.

«Бизнинг ўртамизда жуда яхши дўстлик муносабатлари бор эди, энди бу дўстликни бошқа йўналишга олиб чиқдик» — дейди актёр.

Актриса Айча Айшин Туран эса Instagram саҳифасида Алп Наврўз билан тушган суратини жойлаган ва жуфтлик энди муҳаббатини яширмаслигини айтган.