Янгиликлар

Аҳад Қаюм Дурдона Қурбоновага совға берди — видео

«Мени табриклашга шахсан ўзи келибди», — дейди актриса

Аҳад Қаюм Дурдона Қурбоновага совға берди — видео

Режиссёр, актёр, продюсер Аҳад Қаюм ҳамкасби Дурдона Қурбоновага совға берди.

Аҳад Қаюм совғани 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан берган. Дурдона Қурбонова унинг совғасини кўрсатиб, бундан жуда хурсанд бўлганини билдирган. Шунингдек, Аҳад Қаюм эътиборли эканини таъкидлаган.

«Аҳад ака мени табриклашга шахсан ўзлари келибдилар. Катта раҳмат. 13 телефонини совға қилмасалар ҳам ғилофин олиб келибдилар. Қойил лекин, жуда эътиборлисиз, Аҳад ака», — дейди Дурдона Қурбонова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раққоса, актриса Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларига совға бергани хабар қилинганди.

Паризода гул дўкондан ансамблидаги қизлар учун лолалар сотиб олган. Ишдан олдин уларни табриклаган. Шунингдек, гулни бераётган пайтда барчасига таъриф айтиб, сўнг топширган. Қизлари эса бундан жуда хурсанд бўлган.

Шунингдек, Асал Шодиева 8 март — Халқаро хотин-қизлари байрами муносабати билан 80 ёшли бобосидан олган совғасини кўрсатган эди.

Асал Шодиева бобосидан гул олган. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили бобоси эрта тонгдан барча аёлларни байрам билан табриклаб, қиммат гулларни совға қилади.

«Бобомдан биринчи бўлиб совға олдим байрамга. Ҳар йили эрта тонгдан у оиламиздаги барча аёлни гул билан табриклайди. Бугун уйимизда гуллар жуда кўп, улар эса жуда қиммат», — дейди актриса.