Янгиликлар

Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларга совға берди — видео

Ансамбл аъзолари ҳам унга совға берган

Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларга совға берди — видео

Раққоса, актриса Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларига совға берди.

Паризода гул дўкондан ансамблидаги қизлар учун лолалар сотиб олган. Ишдан олдин уларни табриклаган. Шунингдек, гулни бераётган пайтда барчасига таъриф айтиб, сўнг топширган. Қизлари эса бундан жуда хурсанд бўлган.

Бундан ташқари, ансанблидаги йигитлар ва қизлар ҳам унга совға топширган. У ҳам бундан жуда мамнун эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова энг яхши кўрган шогирдига совға берганди.

Паризода ўзи кеч қолгани учун шогирди ёш қизларга дарс ўтишни бошлаганини айтди. Актриса Диёра яхши раққоса ва ўқитувчи ҳам эканини таъкидлади. Раққосанинг сўзларига кўра, фидоий ва қобилиятли инсонларни қадрлаш керак.

«Ассалому алайкум бугун менинг энг яхши кўрган шогирдим Диёрани яхши хизматлари учун тақдирлагани келдим. Бу шунчаки сюрприз. Мен кеч қолиб келганим учун дарсни вақтида бошлабди. Диёра менинг энг яхши кўрган шогирдим, яхши раққоса ва ўқитувчи. Барча фидоий ва қобилиятли инсонларни кўра-билиб, доим уларни қадрлайлик», — дейди Паризода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Паризод» рақс ансамблидаги раққоса тўйда рақс давомида йиқилиб тушганди.

Шунингдек, Паризода тўнғич қизи Эъзозанинг туғилган кунига ширинлик, шарлар ҳамда сурати туширилган портрет совға қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)