Янгиликлар

Демет Ўздемирнинг никоҳ узуги қанча туриши маълум бўлди

Aктриса узукка лойиқ экани айтилган

Демет Ўздемирнинг никоҳ узуги қанча туриши маълум бўлди

Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Демет Ўздемирнинг никоҳ узуги қанча туриши маълум қилинди.

Демет Ўздемирнинг собиқ севгилиси Ўғузхон Коч билан турмуш қуриши маълум бўлгандан кейин унинг ҳаёти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Актрисанинг собиқ севгилиси унга берган никоҳ узугининг нархи 70 минг АҚШ долларни ташкил қилиши айтилди. Интернет фойдаланувчилари Демет Ўздемирнинг бу узукка лойиқ экани ҳақида гапирган.

Актриса Жан Яман билан бирга иштирок этган «Эркин қуш» сериали дунё бўйлаб машҳурликка эришгандан сўнг, кўплаб мухлислар актрисанинг Жан Яман билан муносабатлари яхши экани ҳақида гапирган.

Аввалроқ Демет Ўздемир собиқ севгилиси билан турмуш қуриши маълум бўлгани айтилган эди.

Демет Ўздемир собиқ севгилиси билан турмуш қуриши маълум бўлди — фото

Туркиянинг дунёга машҳур жуфтликларидан бири Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч 2021 йилнинг бошида ммуносабатларини эълон қилган эди ва 11 ойдан кейин ажрашган эди. Жуфтликнинг яқин дўстлари уларни яраштириш учун ҳаракат қилган ва натижада жуфтлик ярашиб олган.

Ярашувдан сўнг Ўғузхон Деметга бағишланган катта зиёфатуюштирган ва унга турмуш қуришни таклиф қилган. Жуфтликнинг қачон тўйи бўлиши маълум эмас. Кўпчилик мухлислар буни баҳорнинг охирида ёки ёзда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган. Улар шу вақтга қадар расман турмуш қурмаган, бироқ муносабатлари туфайли жуфтликнинг мухлислари шундай деб ўйлаган.

Маълумот учун актриса Демет Ўздемир 1992 йилнинг 26 февралида Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. У карьерасини 2013 йилда бошлаган. Фаолияти давомида 30 га яқин кинофильм, сериалларда суратга тушган актрисанинг «Сўзларингизга эҳтиёт бўлинг», «Ким билан рақсга тушасан?», «Эркин қуш», «309 номер» каби кинокартиналардаги ижроси мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.