Янгиликлар

Демет Ўздемир собиқ севгилиси билан турмуш қуриши маълум бўлди — фото

Жуфтлик 2021 йилда муносабатларини эълон қилган эди

Демет Ўздемир собиқ севгилиси билан турмуш қуриши маълум бўлди — фото

Машҳур турк актрисаси Демет Оздемир собиқ севгилиси Ўғузхон Коч билан турмуш қуради.

Туркиянинг дунёга машҳур жуфтликларидан бири Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч 2021 йилнинг бошида ммуносабатларини эълон қилган эди ва 11 ойдан кейин ажрашган эди. Жуфтликнинг яқин дўстлари уларни яраштириш учун ҳаракат қилган ва натижада жуфтлик ярашиб олган.

Ярашувдан сўнг Ўғузхон Деметга бағишланган катта зиёфатуюштирган ва унга турмуш қуришни таклиф қилган. Жуфтликнинг қачон тўйи бўлиши маълум эмас. Кўпчилик мухлислар буни баҳорнинг охирида ёки ёзда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган. Улар шу вақтга қадар расман турмуш қурмаган, бироқ муносабатлари туфайли жуфтликнинг мухлислари шундай деб ўйлаган.

Маълумот учун актриса Демет Ўздемир 1992 йилнинг 26 февралида Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. У карьерасини 2013 йилда бошлаган. Фаолияти давомида 30 га яқин кинофильм, сериалларда суратга тушган актрисанинг «Сўзларингизга эҳтиёт бўлинг», «Ким билан рақсга тушасан?», «Эркин қуш», «309 номер» каби кинокартиналардаги ижроси мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.