Стиль

Уч усул: қандай қилиб Ҳанде Эрчел каби гўзал бўлиш мумкин?

Кўплаб нашрлар Эрчел ўзининг ташқи қиёфасини қандай ўзгартиргани ҳақида ёзган

Уч усул: қандай қилиб Ҳанде Эрчел каби гўзал бўлиш мумкин?

Туркиянинг маҳаллий нашрлари қандай қилиб Ҳанде Эрчел каби гўзал бўлиш ҳақида ёзди.

Нашрлар актрисанинг машҳурлик жиҳатидан жаҳонга машҳур Жанубий кореялик гўзал қўшиқчи Ким Жи Судан ҳам ўзиб кетганини маълум қилди. Кўплаб нашрлар Эрчел ўзининг ташқи қиёфасини қандай ўзгартиргани ҳақида ёзган. Ушбу нашрлар Ҳанде Эрчел каби гўзал кўринишга эга бўлиш учун бодомсимон кўзларга эга бўлиш, бишектомия ва ботoкс қилдириш кераклигини айтган.

«Дунёнинг энг гўзал аёли ёки Ҳанде Эрчел каби бўлиш учун учта қадамни ташлаш керак: бишектомия, бодомсимон кўзлар ва ботокс», — дейди турк журналистлари.

Бу муолажалар ҳозирда мавжуд ва натижа фақат шифокорнинг профессионаллигига боғлиқ бўлиши айтилган. Бошқа маҳаллий нашр журналистлари эса Ҳандега мукофот бериш ноҳақлик эканини, мукофотни унинг шифокори олиши кераклигини айтган.

«Хандега мукофот бериш ноҳақлик, мукофотни унинг юзини яратишга ёрдам берган шифокорга бериш керак», — дейди журналистлар.

Аввалроқ Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлган эди.

Карьерадаги пасайиш: Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлди — фото

Туркиянинг маҳаллий нaшрлари актриса Ҳанде Эрчелнинг кучли ва янги рақиби борлиги ҳақида ёзди. Унинг рақиби ҳозирда турк кино оламида муваффаққиятга эришаётган актрисалар Серенай Сарикая ёки Демет Ўздемир эмас.

Керем Бюрсин билан муносабатларини тугатган Ҳанде Эрчел карьерада пастлаётган бўлса ҳам натижаларда етакчилик қилмоқда. Актриса иштирок этган сўнгги лойиҳасининг дунё бўйлаб муваффақиятга эришгани туфайли шон-шуҳрат чўққисида турибди, бироқ кинотанқидчилар ва продюсерлар кўплаб кинокартиналарда иштирок этаётган Ўзга Яғизнинг ташқи кўринишига ва актрисалик маҳоратига эътибор қаратмоқда.

Ундан ташқари муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.