Стиль

Муниса Ризаева бир ҳафтада қанча кийим сотиб олишини айтди

У кийимларини муҳтож оилаларга беришини таъкидлади

Муниса Ризаева бир ҳафтада қанча кийим сотиб олишини айтди

Хонанда, актриса Муниза Ризаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида бир ҳафтада қанча кийим сотиб олишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳафтада 20 та кийим олади. Хонанда кийимларини сингилларига ҳамда муҳтож оилаларга беришини айтди. Шунингдек, актриса жуда кўп оилаларни қарамоғига олганини, лекин буни кўрсатмаслигини таъкидлади.

«Бир ҳафтада 20 та кийим сотиб оламан. Мен жуда кўп кийимларимни тарқатиб юбораман. Сингилларимга, муҳтож одамларга бераман. Жуда кўп оилаларга қарайман. Бу нарсани шунчаки кўрсатмайман», — дейди у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева қандай атирлардан фойдаланишини кўрсатганди. Шунингдек, у тез озганининг сабабини айтганди. Шу билан бирга, хонанда ўзининг янги очилган боғчаси учун ваканcия эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.