Стиль

Раъно Шодиева энг севимли атирини кўрсатди — фото

Актриса атир танлашда инжиқ эканини айтди

Раъно Шодиева энг севимли атирини кўрсатди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасида севимли атири қайси эканини кўрсатди.

Раъно Шодиева атир танлашда жуда инжиқ экани, унга ҳамма нарса ёқмаслигини айтди. Актриса ўзига ёқадиган ҳидни топса, ундан кўп йиллар давомида фойдаланади. Бу жараён Раъно Шодиева янги ҳид топгунча давом этади. Раъно Шодиева «Van Cleef & Arpels»нинг «Neroli Amara» атиридан фойданаланади. Ушбу атирнинг нархи салкам 220 долларни ташкил қилади.

«Бу мен фойдаланадиган атирни кўришни истаганлар учун. Ростини айтсам, мен атир танлашда жуда инжиқман. Менга ҳамма нарса ёқмайди, лекин агар мен ўзимга ёқадиган ҳидни топсам, ундан кўп йиллар фойдаланаман. Бу мен янги ҳид топмагунча ўзгармайди», — деб ёзади Раъно Шодиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳуснора Шодиева ўзининг севимли атирларини кўрсатганди. Хонанда ишлатадиган атирларнинг ўртача нархи 1-4 миллион сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, Муниса Ризаева Дубай атирларидан фойдаланишини айтганди. Хонанда энг яхши кўрадиган атирлари «Kajal Dahab», «Roses on ice by Kilian» ва «Blends of love» эканини қайд этган.

Шу билан бирга, Муқаддас Саъдуллаева «PURE MUSC narciso rodriguez», «Narciso», «Moonlight in Heaven by Kilian», ва «Gold Just roberto cavalli» атирларини ишлатишини таъкидлаганди.

Аввалроқ раққоса Паризода «Kajal Dahab», «Roses on ice by Kilian», «Aventus Creed», «Andromeda»дан фойдаланишини айтганди.