Стиль

«Муҳташам юз йил»дан кейин ташқи кўриниши ўзгарган Хуррам мухлисларини ҳайратга солди — фото

Актриса Instagram'даги саҳифасига янги сурат жойлаган

«Муҳташам юз йил»дан кейин ташқи кўриниши ўзгарган Хуррам мухлисларини ҳайратга солди — фото

Томошабинларга «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султон роли орқали танилган актриса Марьям Узерли янги сурати билан мухлисларини лол қолдирди.

Актриса Марьям Узерли 2011 йилда суратга тушган «Муҳташам юз йил» сериалидан кейин ўз томошабинларини ранжитган. Боиси сериал якунига етмасдан ижодий жамоа билан юзага келган қийинчиликлар сабаб ролини тарк этганди. У ўз ватанига қайтиб кетгандан кейин ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирди. Унинг Instagram саҳифасига жойлаган янги сурати кўп мухлисларини ҳайратга солди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Аввалроқ Марям Узерли қизлари билан тушгaн сурaтни эълон қилган эди. Актриса суратни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаган ва барча мухлисларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаган. Бундан ташқари Instagram’да қолдирган постига қизларининг «Хуррам Султон»га ўхшаши ва онасидек гўзал экани ҳақида изоҳ қолдирган.

«Кичкина қизим ҳам Хуррам Султонʼга ўхшайди, каттаси эса ўзимга, улар онаси каби гўзал», — деб ёзган актриса.Маълумот учун, Марьям Узерлининг катта қизи Лара етти ёшда, кичкина қизи Лили эса 2021 йилнинг январь ойида 1 ёшга кирган. Актриса икки бор турмуш қурган ва кичкина қизининг отаси билан боғлиқ маълумотларни сир тутади.

Муҳташам юз йил» сериалида актриса Марьям Узерли 2011 йилдан бошлаб суратга тушган ва унда Султон Сулаймоннинг рафиқаси Ҳуррам султон образини гавдалантирган. У «Кеча маликаси», «Бошқа томон», «Жингез Режай», каби фильмларда роль ижро этган.