Стиль

«Йиртқич» гўзаллик: Женнифер Лопес ўзининг янги образи билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Унинг икки либоси йиртқич ҳайвонларнинг терисини эслатади

«Йиртқич» гўзаллик: Женнифер Лопес ўзининг янги образи билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Голливуднинг миллионлаб мухлисларига эга актрисаси Женнифер Лопес бир вақтда иккита образини намойиш этди.

Актриса ўзи иштирокидаги янги фильмнинг премьерасидан олдин «The Today With Hoda & Jenna Show» кўрсатувига ва кейинроқ Тома Фэллоннинг «The Tonight Show Starring» шоусига борган. Актрисанинг кўрсатув ва шоудаги икки образи унинг мухлислари ва дизайнерлар томонидан кенг муҳокама қилинди. Айрим мухлислар актрисанинг икки либоси йиртқич ҳайвонларнинг терисини эслатгани учун унга шундай таъриф берган.

Аввалроқ Женнифер Лопес эски Голливуд услубида тушган икки суратини эълон қилган эди.

Актриса ҳозир Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда. «Менга турмушга чиқ» фильми премьераси арафасида актриса бир нечта шоуларда иштирок этди. Женнифер Лопесни Манхеттен кўчаларининг бирида сайр қилганини кўришган. У сўнгги ҳафтада бир неча бор қиёфасини ўзгартирди.

Ундан ташқари Женнифер Лопес имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Дунёнинг кино оламидаги бошқа машҳурлари қатори Женнифер Лопеc ҳам Янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрмоқда. Aктриса Instagram’даги шахсий саҳифасида Янги йил сабаб имижини ўзгартиргани ҳақида пост жойлади. У имижини ўзгартиришда 2022 йилда урфга кирадиган бинафшарангдан фойдаланган, яъни сочларини шу рангга бўяган. Кийиниш услуби жиҳатидан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиладиган Женнифер Лопеc бу сафар классик услубни танлаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Женнифер Лопез шу вақтга қадар 40 га кинофильмларда роль ижро этган. «Анаконда», «Паркер», «Б режа», «Селена», «Мени овут», «Бурилиш», «Мусиқачи» каби фильмларидаги ижроси уни жаҳонга танитган. Актриса фильмларда роль ижро этишдан ташқари хонандалик ва моделлик билан ҳам шуғулланади.