Стиль

«Эшигимни қоқ» сериали юлдузи Мелисса Денгель имижини ўзгартирди — фото

У қоматини сақлаб қолиш учун бокс билан шуғулланади

«Эшигимни қоқ» сериали юлдузи Мелисса Денгель имижини ўзгартирди — фото

Нафақат Туркияда, балки дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатида машҳурликка эришган «Эшигимни қоқ» сериали актрисаси Мелисса Денгель имижини ўзгартирди.

Сериалдаги ижросидан кейин Мелисса Денгельнинг мухлислари янада ортди. Актриса ўзининг ғайриоддий кўриниши билан бошқа турк актрисаларидан фарқ қилади. У соч рангини ёрқин сариқ рангга бўяди ва имижини ўзгартирди. Мелисса Денгельнинг янги кўриниши мухлислари томонидан турлича муҳокама қилинди. Айримлари актрисага янги имижини ярашганини айтган бўлса, айримлари бу ранг уни қаритиб қўягани ва 22 ёш эмас, 32 ёшга ўхшаб қолганини айтган. Бу кўриниш эса танқидчилар томонидан юқори баҳоланди.

Маълумот учун, «Эшигимни қоқ», «Севги, мантиқ, интиқом» сериалларидаги роли билан яхши маълум бўлган Мелисса Денгель қоматини сақлаб қолиш учун бокс билан шуғулланади.

Аввалроқ Болливуд юлдузи Приянка Чопра, турк актрисаси Ҳанде Эрчел, Голливуднинг машҳур актрисаси Женнифер Лопез, «Чолиқуши»даги Фериде ва «Муҳташам юз йил»даги Волида султон ролини ижро этган актриса имижини ўзгартирган эди.