Стиль

«Чолиқуши»даги Фериде имижини ўзгартирди — фото

У ҳозирга қадар 40 дан ортиқ кинофильмда суратга тушган

«Чолиқуши»даги Фериде имижини ўзгартирди — фото

Дунёга машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи, истеъдодли актриса Фахрие Эвжен ўзининг доимий имижини ўзгартирди

Фахрие Эвжен имижини ўзгартирди ва янги суратларини мухлисларига намойиш этди. Актриса нафақат ташқи кўринишини, балки кийиниш услубини ҳам ўзгартирган. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига янги имижи акс этган суратни жойлагандан сўнг, бир соатда 400 мингдан ортиқ «like» тўплаган. Обурачиларининг сўзларига кўра, Фахрие Эвжен янги мавсумнинг энг машҳур турк актрисаси бўлиши мумкин.

У бир оз муддатлик ижодий танаффсудан сўнг кинодаги ҳамроҳи Бариш Ардуч билан «Альпарслон» фильмида суртага тушган. Сериал Туркиядан ташқари дунёнинг кўплаб мамлакатларида кўрувчилар сони бўйича юқори ўринни забт этди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Fahriye Evcen Özçivit (@evcenf)

Маълумот ўрнида, Фархие Эвжен 2017 йилда таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор. У шу вақтга қадар 40 дан ортиқ кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. «Чолиқуши», «Альпарслон», сериаллари ва «Сен менинг уйимсан», «Абадий севги» фильмларидаги роли орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган.

Аввалроқ, Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвженннинг фарзанди икки ёшида катта миқдорда даромад топгани ҳақида хабар берилган эди.