Турк актрисаси Ҳанде Эрчел имижини ўзгартирди — фото
У фотосуратни Instagram'даги шахсий саҳифасига жойлаган
Турк кино оламида алоҳида ўринга эга бўлган актриса Ҳанде Эрчел имижини ўзгартирди.
«Маликам, энди қара» сериалидаги ижросидан сўнг актриса жуда кўп реклама компаниялари ва машҳур брендлардан таклиф олган. Шунинг учун у ташқи кўринишидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратади. Ҳанде Эрчел Instagram’даги шахсий саҳифасига имижини ўзгартиргани акс этган фотосурат жойлади. Актрисанинг мухлислари гўзаллик жиҳатидан уни Голливуднинг гўзал актрисаларидан қолишмаслигини таъкидлайди. Аксарият кузатувчилари эса уни ҳамкасби Дилан Чичек Денизга ўхшатади.

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.
Аввалроқ Ҳанде Эрчел Карим Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритгани ҳақида хабар берилган эди.




