Стиль

Анжелина Жолининг макияжсиз кўриниши муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

Унинг мухлислари камчиликлари билан ҳам гўзал эканини таъкидлаган

Анжелина Жолининг макияжсиз кўриниши муҳокамаларга сабаб бўлди — фото

Голливуд юлдузи Aнжелина Жолининг макияжсиз ва фотошопсиз кўриниши унинг мухлислари томонидан муҳокама қилинмоқда.

Зўравонликка дучор бўлган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган «Аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисида»ги қонунни ҳимоя қилиш учун Сенатда сиёсатчилар олдида нутқ сўзлаган Анжелина Жолини фотографлар ҳар томондан суратга олган.

Ушбу фотосуратларда актрисани макияжсиз ва ҳеч қандай эффектларсиз кўриш мумкин. Унинг баъзи мухлислари актрисанинг бу кўринишини танқид қилган, бироқ айрим мухлислари Жолини фильтрлардан фойдаланмасликка ва ўзини борича намоён қилишга чақирган. Улар Анжелина Жолининг камчиликлари билан ҳам гўзал эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Анжелина Жоли асраб олган қизи билан тушган суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жоли асраб олган қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса асраб олган катта қизи Захара билан тушган суратни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлади ва унда АҚШдаги зўравонлик ҳақида фикр билдириб, бу ҳолатга бефарқ бўлмаганларга миннатдорчилик билдирди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Angelina Jolie (@angelinajolie)

«Сенат аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ҳақидаги қонунни қайтадан кучга киритмасидан олдин, мен сизларга раҳмат айтмоқчиман, барча бефарқ бўлмаганларнинг фикрига қўшиламан. Мен Захаранинг шу куни бу ерда бўлганидан жуда хурсандман. Бу матбуот анжумани олдидан асабларимни тинчлантирди», — дейди Анжелина Жоли ўз постида.

Бу ҳолатдан кейин Анжелина Жолининг жуда кўп мухлислари ижтимоий фаоллиги учун ани эътироф этган ва актрисанинг гўзаллигидан яна бир бор ҳайратда қолганини айтган.

Ундан ташқари Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Шу билан бирга Анжелина Жолининг қизи актрисанинг отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)