Медиа

Видео: Шаҳзода Матчонова қизининг туғилган кунини қандай нишонлади?

Актрисанинг қизи 17 февраль куни 1 ёшга тўлди

Видео: Шаҳзода Матчонова қизининг туғилган кунини қандай нишонлади?

Актриса Шаҳзода Матчонова Instagram саҳифасида қизи Ранианинг туғилган кунини қандай нишонлаганини кўрсатди.

Раниа 17 февраль куни 1 ёшга тўлди. Унинг туғилган куни ҳашаматли ўтказилди. Шаҳзода Матчонованинг туғилган кунида кўплаб санъаткорлар фарзандлари билан ташриф буюрди. Юлдуз Усмонова ҳамда Зиёда қўшиқ куйлади. Шунингдек, базмга Умидахон ва Нилуфар Усмонова ҳам меҳмон сифатида борган.

Шаҳзода Матчонова Ранианинг туғилган куни учун айиқча шаклидаги ширинликларни тайёрлатган. Актриса базм бўладиган жойни безаш учун оқ, пушти рангли гуллар ва шарларни танлаган. Шу билан бирга, оқ атиргулдан 1 рақами ясалган.

Хонанда Нилуфар Усмонова 17 февраль куни Шаҳзоданинг қизи ва оиласи учун «Раниа» номли қўшиғини премьера қилишини маълум қилганди. Шаҳзода обуначиларининг қизига бўлган эътибори унга ёқишини таъкидлаган. Бироқ актриса қизининг юзини қачон кўрсатишини маълум қилмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahzoda Matchanova (@shahzodamatchanova)

Актриса турмуш ўртоғи қизини кечки соат 12:00 да табриклаганини айтди ва берган совғаларини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Мaтчонова нима сабабдан қизининг юзини кўрсатмаслигини айтганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасида 20 январь куни қизининг тескари қараб турган суратини жойлаганди.