Медиа

Шаҳзода Матчонова илк бор қизининг расмини эълон қилди — фото

Унинг қизи 2021 йил февраль ойида туғилган

Шаҳзода Матчонова илк бор қизининг расмини эълон қилди — фото

Актриса Шаҳзода Матчонова Instagram’даги саҳифасига илк бор қизининг суратини жойлади.

У 2021 йил февраль ойида она бўлганди. Актриса қизига Рания деб исм қўйган. Бироқ Шаҳзода Матчонова бу хабарни барчадан сир тутган. У суратга қизи ўзига ўхшаб гулларни яхши кўришини айтиб изоҳ қолдирган.

«Гуллардан узоқлашгиси келмайди, худди ўзимга ўхшаб»,— дейди актриса.

Аввалроқ, у қизининг юзини кўрсатмаслигининг сабабини айтганди. Актрисанинг сўзларига кўра, қизи жуда кичкина бўлганлиги сабабли ҳам кўрсата олмайди. Бундан ташқари, турмуш ўртоғи ҳам бунга рухсат бермайди.