Медиа

Нилуфар Усмонова Шаҳзода Матчонованинг эри ва қизига бағишлаб қўшиқ куйлади — видео

Актрисанинг қизи 17 февраль куни 1 ёшга тўлди

Нилуфар Усмонова Шаҳзода Матчонованинг эри ва қизига бағишлаб қўшиқ куйлади — видео

Хонанда, актриса Нилуфар Усмонова ҳамкасби Шаҳзода Матчонованинг қиз Раниа ҳамда турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлади.

Таронанинг номи «Раниа». Ушбу қўшиқ Шаҳзода Матчонованинг қизи, эри ва уни бахтли қилган барча инсонларга бағишланади. Актриса қўшиқ 17 февраль куни премьера қилинишини айтди. Шаҳзода обуначиларининг қизига бўлган эътибори унга ёқишини таъкидлади. Бироқ актриса қизининг юзини қачон кўрсатишини маълум қилмаган.

«17 февраль — бизнинг оиламиз учун жуда муҳим кун. Бир йил аввал Аллоҳ бизга қизимизни инъом қилганди ва бугун сизлар билан ўз қувончимни бўлишгим келди. Ҳар доим қизимни кўрсатишимни, у ҳақида айтиб беришимни сўрашади. Сизнинг унга эътиборингиз менга жуда ёқади. Ҳозирча у эндигина бир ёшда, балким келажакда кўрсатармиз. Бугун менинг севимли дугонам ва яхши инсон Нилуфар Усмонова айтган қўшиқ премьераси. Қадрдоним, менинг қалб ҳолатимни тушунганингиз ва ҳаммасини шу чиройли қўшиққа жойлаганингиз учун раҳмат. Бу қўшиқ турмуш ўртоғимга ва қизимга ҳамда мени яна ҳам бахтли бўлишимга сабабчи бўлган инсонларга бағишланади. Бугун 19:00 да барча радиоларда қўшиқ премьераси, шу қаторда менинг Telegram каналимда ҳам. Фикрларингизни ёзиб қолдирсангиз, биз Нилуфар билан хурсанд бўламиз», — деб ёзади Шаҳзода Матчонова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahzoda Matchanova (@shahzodamatchanova)

Актриса турмуш ўртоғи қизини кечки соат 12:00 да табриклаганини айтди ва берган совғаларини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Мaтчонова нима сабабдан қизининг юзини кўрсатмаслигини айтганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасида 20 январь куни қизининг тескари қараб турган суратини жойлаганди.