Медиа

Паризода тўйидаги архив суратини эълон қилди — фото

Раққоса тўйидаги расмни жойлаган

Паризода тўйидаги архив суратини эълон қилди — фото

Актриса, раққоса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида архив суратини эълон қилди.

У Instagram саҳифасига тўйидаги суратлардан бири жойлаган. Уларнинг тўйи 2010 йилда бўлган. Раққоса ўша пайти жуда ёш ва озғин бўлганини таъкидлаган.

«Анча ёш ва озғин бўлган эканмиз», — деб ёзади раққоса.

Аввалроқ Шукурульло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилганди. Унда суратлар актёрнинг болалигидан бошланган. Кейин эса Шукурулло Исроиловнинг ёшлик пайтини кўриш мумкин. Қолган расмларда эса унинг ҳозирдаги кўринишлари акс этган.

«Умр дарё мисоли ўтмоқда. Илохим умримиз файзли баракали бўлсин. Аллох имонимизни бериб, охиратимизни обод қилсин амин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shukurullo Isroilov 👍 (@shukurullo_isroilovoriginal)


Хонанда Сардор Таиров ҳам болалигида тушган ягона суратини эълон қилганди. Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.

Аввалроқ актриса Жамила Ғофурова ҳам архив суратларини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.