Медиа

Муниса Ризаева «ўғли»ни кийинтиришга олиб борди — видео

«Ўғлим семириб кетибди», — дейди хонанда

Муниса Ризаева «ўғли»ни кийинтиришга олиб борди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева «ўғли», митти вайнер Эралини кийинтириш учун дўконга олиб борди.

Эрали Муниса Ризаева машинада ўтирганда унинг олдига борган. Хонанда машина эшигини очиб, Эралини қучоқлаб, ўпиб қўйган ва ўғлим деб чақирган. Шундан кейин улар кийим олиш учун дўконга борган. Дўконда Муниса Ризаева Эрали семириб кетганини айтган. Шунингдек, видео олаётган инсон ҳам митти вайнернинг ош егач 2 соат ўтиб шашлик ейишига қойил қолган.

Муниса Ризаева Эралининг продюсери. Унинг сўзларига кўра, Эрали билан шартнома тузган. Муниса Ризаеванинг продюсерлик маркази Эралига пул тикяпти. Актриса вайнер билан кўплаб лойиҳалари борлигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Эрали асосий иш жойи «Басри Баба» ресторани эканини, ундан ташқари ҳам бизнеслари борлигини айтганди. Вайнернинг сўзларига кўра, у ойига 10 минг доллар даромад топади.

Шунингдек, Муниса 13 ёшида отаси «Mercedes Benz» совға қилган.

Ҳозирда у «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини харид қилишни режалаштирмоқда. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлади. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.