Медиа
Юлдуз Усмонованинг хизматларидан бирида доирачиси устидан пул сочилди — видео
Бу воқеа Самарқанддаги тўйлардан бирида бўлган

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг тўй хизматларидан бирида доирачиси устидан пул сочилди.
Ушбу воқеа Самарқанддаги тўйлардан бирида содир бўлган. Хонанда «Қизғалдоқ» қўшиғини айтаётган пайтда бир йигит келиб доирачисининг устидан пул сочган. Шундан кейин Юлдуз Усмонова пул сочган йигитнинг орқасидан уриб қўйган. Шунингдек, хонанда тўйда «Юрак», «Настарин» қўшиқларини куйлаган. Шу пайтда саҳна пастида йигитлар унинг қўшиғига жўр бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» қўшиғига ёзилган янги шеърни ўқиб берганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, хонанда Instagram саҳифасида «Муҳаббат» қўшиғини куйлаган қишлоқ болалари билан кўришгани акс этган суратни жойлаганди.