Медиа

Азиза Ёқубова уни Руҳшонанинг оиласини бузишда айблаган блогерни кечирим сўрашга мажбурлади — видео

Блогер бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган

Азиза Ёқубова уни Руҳшонанинг оиласини бузишда айблаган блогерни кечирим сўрашга мажбурлади — видео

Актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида уни Руҳшонанинг оиласини бузишда айблаган блогерни кечирим сўрашга мажбурлади.

У Instagram’даги 250 мингта обуначиси бўлган профиль эгаси бўлган. Руҳшонанинг сўкингани акс этган видеога Азиза Ёқубованинг расмини қўйиб қўйган ва саҳифасига жойлаган. Кейинчалик актриса унинг кимлигини топгач, Санжар Маткаримов келиб, ажрашишида актрисанинг умуман алоқаси йўқлигини айтган.

«250 мингта обуначиси бор профилнинг юрутувчисиман. 1 ҳафта олдин саҳифамга хонанда Руҳшонанинг тарқалган видеосида актриса Азиза Ёқубовани қўшиб, оммага чиқариб туҳмат қилгандим. Сўкинган видеонинг тагига сизни Азиза Ёқубовани аралаштириб ёзиб қўйганман. Ёлғон маълумот тарқатиб юборганман. Шунинг учун Азиза Ёқубовадан узр сўрайман. Сизнинг у нарсага алоқангиз йўқ экан. Узр сўрайман. Бошқа қайтарилмайди», — дейди у.

Актриса ўша профиль эгасини топгач, уни ички ишларга ёзиб берган. У бола ҳамма воқеадан хабар топгач, Азиза Ёқубовадан узр сўраб, туҳмат қилганини тан олган. Актриса икки нафар фарзанди борлигини таъкидлаган.

«Сўкинган видеонинг тагига ёзиб қўйган. Ҳозир мени Рухшонанинг оиласини бузишда айблаб қўйган. Руҳшонанинг эри, Санжар Маткаримов ҳам келиб, ариза ёзган. Биз бу болани топиб, ички ишларга мурожаат қилдик. Мана ўзини кўрдик. Нима бўлганини билди ва узр сўради. Хонанда, актрисаларнинг орқасидан билиб-билмай туҳмат қилманг. Менинг ҳам икки нафар фарзандим бор. Ор-номусим бор», — дейди актриса.

Аввалроқ, Актриса Азиза Ёқубова Руҳшона олиб бораётган «Бола тилидан» кўрсатувини энди у олиб боришини айтганди. Юзга яқин шоу-бизнес вакиллари мазкур кўрсатувга бошловчилик қилиш учун кастингга келган. Бироқ кастингда у танланган. Шунингдек, у YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида «Бола тилидан» кўрсатуви ҳақида Рухшона билан бўлган суҳбатини кўрсатганди. Унда Руҳшонадан кўрсатувга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Актрисага Рухшонанинг мазаси бўлмагани учун вақтинчалик бошқа бошловчи танлашётганини айтган.

Руҳшона октябрь ойининг бошида «Бола тилидан» кўрсатувидан кетганини маълум қилганди. Бунга эса турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашаётгани сабаб бўлган. Орадан кўп вақт ўтмай кўрсатувга янги бошловчи сифатида актриса Азиза Ёқубова қабул қилинган.

Кейинчалик Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатувига чақирилганда, Санжар Маткаримовнинг ажрашгани 1 ой бўлган. Актриса уларнинг ажралишига алоқаси йўқлигини ва ундай аёлларга ўхшамаслигини таъкидлади. Шунингдек, бошловчи ҳозирда ҳейтерларни топиш қийинмаслигини, қонунда чора борлигини таъкидлаб ўтганди.