Медиа

Асал Шодиева 80 ёшли бобосидан олган совғани кўрсатди — фото

«Ундан биринчи бўлиб совға олдим», — дейди актриса

Асал Шодиева 80 ёшли бобосидан олган совғани кўрсатди — фото

Актриса Асал Шодиева 8 март — Халқаро хотин-қизлари байрами муносабати билан 80 ёшли бобосидан олган совғасини кўрсатди.

Асал Шодиева бобосидан гул олган. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили бобоси эрта тонгдан барча аёлларни байрам билан табриклаб, қиммат гулларни совға қилади.

«Бобомдан биринчи бўлиб совға олдим байрамга. Ҳар йили эрта тонгдан у оиламиздаги барча аёлни гул билан табриклайди. Бугун уйимизда гуллар жуда кўп, улар эса жуда қиммат», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раққоса, актриса Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларига совға бергани хабар қилинганди.

Паризода гул дўкондан ансамблидаги қизлар учун лолалар сотиб олган. Ишдан олдин уларни табриклаган. Шунингдек, гулни бераётган пайтда барчасига таъриф айтиб, сўнг топширган. Қизлари эса бундан жуда хурсанд бўлган.